«сув босди» тегли мақолалар


Тошкентдаги маҳаллалардан бирини сув босди — фото
5 июн 2023, 09:26

Тошкентдаги маҳаллалардан бирини сув босди — фото

Сергели туманининг «Жунариқ» маҳалласидаги 9 та хонадонни сув босди. Тошқин Жун ва Салар каналига тўлиқ сув очилгани боис юзага келган. Ҳолат бартараф этилди, ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади хабарда.

Шавкат Умурзоқов Тошкентни сув босишига қисман фуқароларнинг ўзи айбдорлигини айтди
10 апрель 2023, 11:57

Шавкат Умурзоқов Тошкентни сув босишига қисман фуқароларнинг ўзи айбдорлигини айтди

Тошкент шаҳри ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов пойтахтни сув босишига нималар сабаб бўлаётгани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, бунда қисман одамларнинг ўзи айбдор. «Ўзимиздан ҳам айб қидирайлик, 20−30 фоиз дренажларни фуқаролар уй қуриш жараёнида ёпиб юборган», — дейди ҳоким.

Қорақалпоғистонда канал қирғоғи емирилиши сабаб 8 гектар далани сув босди
7 апрель 2023, 15:01

Қорақалпоғистонда канал қирғоғи емирилиши сабаб 8 гектар далани сув босди

Элликқалъа туманида каналдан сув чиқиши оқибатида 8 гектар далани сув босган. Ўрганишлар давомида мазкур ҳудуддаги фермер каналга ноқонуний сув олиш трубасини ўрнатган ва ўша трубалар қўйилган қисимдан сув сизиб чиққан. Натижада, канал қирғоғи емирилиб сув чиққан. Ҳолат бўйича ўрганиш бошланган.

Пойтахт ҳокимлиги — кучли ёмғирлардан сўнг сув босгани ҳақида
3 апрель 2023, 09:45

Пойтахт ҳокимлиги — кучли ёмғирлардан сўнг сув босгани ҳақида

2 апрелда Тошкентда кучли ёғингарчилик кузатилиб, шаҳар кўчалари, туннеллар ва ҳатто метро бекатларини сув босди. Ҳокимлик ҳолатга муносабат билдириб, буни «лотоклар бир пайтнинг ўзида бундай катта оқимни қабул қилишга мўлжалланмагани» билан изоҳлади.

Тошкент кўчаларини сув босди — видео
2 апрель 2023, 17:04

Тошкент кўчаларини сув босди — видео

Тошкентда якшанба куни тушдан кейин ёғиб ўтган момақалдироқли дўл ва ёмғирдан сўнг шаҳар кўчаларини сув босди. Пойтахт аҳолиси тунеллар ва метро бекатлари сувга тўлгани акс этган фото-видеолани улашди. Метрополитен матбуот хизмати ҳолатни ариқларнинг тўлиб қолгани билан изоҳлади.

Фото: Қорақалпоғистонда уйлар ва экин майдонларини сув босди
25 феврал 2023, 10:49

Фото: Қорақалпоғистонда уйлар ва экин майдонларини сув босди

Тўрткўл туманида 8 та уй ва 2,5 гектар экин майдонини сув босди. Бунинг оқибатида уй деворлари қулаб тушган. Ҳодисага сув сатҳи кўтарилгач, канал ёқасидаги кемирувчилар уяси орқали ўпқон олиб, чиқиб кетгани сабаб сифатида кўрилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг